

34 ёшли футболчининг хизматларига Севильянинг "Бетис" клуби қизиқиш билдирмоқда. Томонлар дастлабки музокараларни ўтказишди ва трансфер бўйича келишувга эришишди.
Хедира айни дамда Берлиннинг "Герта" клубида ўйнамоқда. У Бундеслигага шу йилнинг февраль ойида "Ювентус"дан ўтган эди. Унинг шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Хавбек жорий мавсум Германия чемпионати доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.



