«Хэбэй Форчун» трансфер нархи 475 минг евро бўлган хитойлик футболчини 20,4 млн еврога сотиб олди
13 янв 2017 08:35
Янгиликлар
«Хэбэй Форчун» трансфер нархи 475 минг евро бўлган хитойлик футболчини 20,4 млн еврога сотиб олди
Хитой терма жамоаси аъзоси Жан Чэндун «Бейжинг Гоан»дан «Хэбэй Чайна Форчун»га 20,4 миллион евро эвазига кўчиб ўтди.
27 ёшли футболчи энг қиммат хитойлик ўйинчига айланди, деб хабар бермоқда Transfermarkt China.
Жан Чэндуннинг трансфер нархи 475 минг еврога тенг. У ўз нархидан 43 баравар кўпроққа бошқа клубга ўтди.
Олдинги рекорд Цзинь Янъянга тегишли эди. Ўтган қишда «Хэбэй Чайна Форчун» футболчини 10,8 миллион еврога сотиб олганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар