Хави ва “Ал Садд” Қатар кубоги соҳиби, финалда Манжукич жамоаси таслим этилди
18 янв 2020 01:44
Янгиликлар
Хави ва “Ал Садд” Қатар кубоги соҳиби, финалда Манжукич жамоаси таслим этилди
“Барселона”нинг собиқ футболчиси Хави бошқарувидаги Қатарнинг “Ал Садд” клуби мамлакат кубогини қўлга киритди.
Ҳал қилувчи финал баҳсида улар Марио Манжукич тўп тепаётган “Ал Духаил”ни йирик 4:0 ҳисобида таслим этишди.
Хави 2019 йилнинг май ойидан бошлаб “Ал Садд”ни бошқариб келмоқда. Илгари футболчи тўрт йил давомида ушбу клубда профессионал футболчи сифатида ўйнаб келган.
Қатар чемпионатида “Ал Садд” айни пайтда 11 учрашувдан 21 очко жамғариб 3-поғонада бормоқда. “Ал Духаил” эса 12 ўйиндан 30 очко жамғариб карвонбошилик қилмоқда.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар