Хави МЮни бошқаришга рози
30 сен 09:55
Янгиликлар
Хави МЮни бошқаришга рози
"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Хави "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга рози.
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Хави Манчестер клубига ўтишга қарши эмас. У жамоа Еврокубокларда ўйнамаслигидан хавотирда эмаслигини маълум қилган.
Хавининг охирги иш жойи "Барселона" эди. Испаниялик мураббий "Барселона"ни 2021 йилнинг ноябридан 2024 йилнинг июнигача бошқарган. Унинг қўл остида каталонияликлар 2022/2023 йилги мавсумда Испания чемпионати ва Испания Суперкубогини қўлга киритган. Хави Каталония клубига келишидан олдин Қатарнинг “Ал Садд” клубини бошқарган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар