UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Хави "Мальорка"га қарши 2:2 ҳақида: “Биз иккита аҳмоқона голларни ўтказиб юбордик, бундай хатоларга йўл қўйишимиз керак эмас” Янгиликлар

Хави "Мальорка"га қарши 2:2 ҳақида: “Биз иккита аҳмоқона голларни ўтказиб юбордик, бундай хатоларга йўл қўйишимиз керак эмас”

“Барселона” бош мураббийи Хави "Мальорка"га қарши учрашувда дуранг қайд этилганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Муаммо рақиб жамоа бизнинг хатодан сўнг олдинга чиқиб олди. Биз ўзимизнинг ажойиб ўйинимизни кўрсатганимизда ҳимоядаги навбатдаги аҳмоқона гол ўтказиб юбордик. Биз бундай хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Бизда ажойиб имкониятлар бўлди, бироқ биз керак бўлмаган иккита гол ўтказиб юбордик. Дуранг — “Барселона” учун етарли эмас.

 Менимча, ҳисобни тенглаштириб олганимиздан сўнг ўйин тизгини тўлиқ биз томонга ўтди. Жамоа бир нечта яхши вазиятларни яратди. Биз танаффусга қадар олдинга чиқиб олишимиз ҳам мумкин эди, бироқ ўзимизнинг хатойимиз натижасида навбатдаги голни ўтказиб юбордик. Биз хатолар сабабли бугунги ўйинда ғалаба қозонмадик.

 Ҳимоядаги ўйинимизни яхшилашимиз лозим. Ўтган мавсумда анча яхши эдик Бугун ҳам жуда ёмон ўйин кўрсатмадик, бироқ бугунгига ўхшаш хатолар бўлиши керак эмаси. Биз шу хатолар сабабли икки очкодан айрилдик”,-деди Хави.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика