Хави Гюндоганни "Барселона"га ўтишга кўндирди
09 июн 2023 19:26
Янгиликлар
Хави Гюндоганни "Барселона"га ўтишга кўндирди
"Барселона" бош мураббийи Хави "Манчестер Сити" етакчиси Илкай Гюндоганни Каталония жамоасига ўтишга кўндирди.
Каталония клуби ва 32 ёшли футболчи бир неча ҳафталар олдин 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришгани борасида маълумотлар тарқалганди. Бироқ кейинчалик бу хабарлар рад қилинди ва футболчининг ўзи ҳам жамоадан кетиши ўзига боғлиқ эмаслигини айтганди.
Қайд этилишича, Хави хавбек билан бу борада гаплашган ва "Барселона" дунёнинг энг зўр клубларидан бири эканлигини ва асосий футболчиси бўлишини айтган. Футболчининг трансфери келаси ҳафтадаёқ маълум қилиниши мумкин.
Ушбу мавсумда Гюндоган "шаҳарликлар" таркибида 50 ўйинда қатнашиб, 11 гол ва 7 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар