UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  48 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  27 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0

Хави: "Бускетс бебаҳо. Кийиниш хонасининг муҳим ўйинчиси" Янгиликлар

Хави: "Бускетс бебаҳо. Кийиниш хонасининг муҳим ўйинчиси"

"Барселона" бош мураббийи Хави ярим ҳимоячи Серхио Бускетснинг каталонияликлар жамоасидаги ўрни ҳақида гапирди.

"Мен учун у кийиниш хонаси учун жуда муҳим, жамоа учун ажойиб футболчи. Фидойилик, етакчилик намунаси. У бебаҳо. Футбол нуқтаи назаридан у таркибимизни мувозанатли қилади, майдондаги сафдошларини моҳирлик билан бошқаради ва ўйинда иштирок эта олмаса, дарров кўзга ташланади. У билан ва усиз ўйинларда жамоа бутунлай бошқача натижаларни кўрсатмоқда", – деди Хави.

Олдинроқ испаниялик хавбек фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бускетснинг "Барселона" билан амалдаги битими 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

34 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Каталония клуби сафида барча турнирлар доирасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика