Хави "Барселона"нинг эҳтимолий трансфери ҳақида гапиришдан бош тортди
23 май 2023 11:19
Янгиликлар
Хави "Барселона"нинг эҳтимолий трансфери ҳақида гапиришдан бош тортди
"Барселона" бош мураббийи Хави Жошуа Киммихнинг трансфери ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
"У жуда яхши ўйинчи, ўз позициясида дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири. Лекин бошқа ҳеч нарса деёлмайман. "Реал Сосьедад" директори Субименди ҳақидаги гапларимдан мамнун эмасди", – деди Хави.
Эслатиб ўтамиз, Серхио Бускетс ёзда "Барселона"ни тарк этади. Каталонияликлар асосий ярим ҳимоячига ўринбосар қидирмоқда. Бироқ Мартин Субименди ва Жошуа Киммихни қўлга киритиш жуда катта трансфер нарх туфайли ва ҳозирги клублари бу футболчиларни сотишни истамаслиги туфайли қийин бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар