Хави: "Барселона" доим 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётгани мени хавотирга солгани йўқ"
24 апр 2023 15:36
Янгиликлар
Хави: "Барселона" доим 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётгани мени хавотирга солгани йўқ"
"Барселона" бош мураббийи Хави "Атлетико" устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг фикр билдирди.
"Бу жуда яхши натижа. Мен барча ўйинларда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишимиз тарафдориман. Бу мени хавотирга солмаяпти.
Бугун кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, ҳамма кўрди. Вазият мени безовта қилгани йўқ.
30 турда ўз дарвозамиздан атиги 9 та тўп олиб чиқдик. Бу ҳимояда ажойиб иш олиб бораётганимизни билдиради. Бироқ бу нафақат бизнинг хизматларимиз, балки рақибларнинг омадсизлиги ҳамдир", – деди Хави.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар