Хавертц 51 йил ичида ёшлар орасида ҳеч ким қилмаган ишни уддалади

Бундеслиганинг 1-турида "Байер" ўз майдонида "Падеборн" клубини қабул қилди.

Учрашувнинг 19-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Кай Хавертц гол урди ва шу тариқа 20 ёшли германиялик 1968 йилдан бери биринчи бор Бундеслигада 25 та гол урган энг ёш футболчи бўлди. 

51 йил олдин Хорст Каппель лигада 25 та гол урган. У ўша пайтда Хавертцнинг ҳозирги ёшидан 66 кунлик кичик эди.


Манба: twitter.com/GracenoteLive