Хаверц: “Чемпионлар Лигасини яна ютишга потенциалимиз етарли”

Eldor Akmurzayev
23 фев 2022, 08:40
“Челси” аъзоси Кай Хаверц ЕЧЛ 1/8 финалида “Лилль” устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.

“Биринчи тайм жуда оғир ўтган бўлсада, яхши футбол кўрсатдик. Ярим йўл босиб ўтилди, энди 2-ўйинда ҳам ғалаба қозониш керак.

Бизда яхши ҳужумчилар кўп, биз учун бу фойдали, рақиб учун эса муаммо. Бугун энг яхши футболимизни кўрсатолмадик, шу туфайли осон бўлмади. Одатдагидек агрессив ўйнолмадик, аммо 2:0 ҳисобида зафар қучдик. Ўйлашимча, бизда мусобақани яна бир бор ютиш учун яхши имконият мавжуд”, дейди немис футболчиси.

Эслатиб ўтамиз, Франциядаги жавоб баҳси 16 мартга белгиланган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA