Хавъер Агирре Япония терма жамоасини бошқариши мумкин

Tolibjon Qosimov
26 июн 2014
“France Press” агентлигининг маълумотларига кўра, мексикалик мураббий Хавъер Агирре Япония футбол ассоциацияси билан музокаралар ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Япониянинг ҳозирги мураббийи – италиялик Алберто Заккерони мундиалда гуруҳдан чиқа олмагани сабабли мураббийлик ўрнини бўшатмоқчи. Ўтган мавсумда Агирре “Эспанъол”ни бошқарган. 2002 ва 2010 йилларда эса Мексика терма жамоасини жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичигача олиб чиққан.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net