Харри Кейн "Реал" билан ўйиндан олдин машғулотда иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ
01 ноя 2017 20:04
Янгиликлар
Харри Кейн "Реал" билан ўйиндан олдин машғулотда иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ
"H" гуруҳида "Тоттенхэм" жамоаси "Уэмбли"да "Реал"ни қабул қилади. Кеча лондонликлар ўйиндан олдин расмий машғулот ўтказишди.
"Тоттенхэм" расмий машғулотни "Уэмбли"да эмас, клуб базасида ўтказди.
Турган гапки, бу қарорни бош мураббий Маурисио Почеттино қабул қилган.
Жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг иккита ўйинини ўтказиб юборган жамоа етакчиси Харри Кейн машғулотларга қайтди. Лекин, бугун унинг майдонга тушиши сўроқ остида. Почеттино озгина хавф бўлса ҳам таваккал қилмаслигини айтган.
Мусса Сиссоко, Мусса Дембеле ва Серж Орье.
Деле Алли жиддий қиёфада.
Тоби Алдервейрелд ва Сон Хён Мин эса аксинча, аъло кайфиятда.
Эрик Ламела ҳам машғулотларда иштирок этмоқда.
Мухлислар Харри Кейннинг майдонга қайтишини интизорлик билан кутишмоқда.
Ян Вертонген.
GettyImages суратлари ёрдамида тайёрланди.
Фикрлар