

«Бу ҳазил эмас ва маркетинг юриши эмас. Бу анча олдин ҳал қилинган. Болт олдинроқ PUMA компанияси раҳбари Бьорн Гульденга биз билан машғулот ўтказиши мумкинми деган савол билан мурожаат қилган экан. Гульден бизнинг директорлар кенгашимиз аъзоси ҳисобланади.
Мен муаммо йўқлигини айтдим, бош мураббий Томас Тухель ҳам бунга яхши муносабатда бўлди.
Болт «Боруссия»да профессионал футболчига айланадими? Бу ҳақда гапиришга ҳожат йўқ», – дейди Ватцке.
30 ёшли Болт футболчилик фаолиятини бошламоқчи эканлиги маълум қилинганди.



