Хамес Родригес АПЛ жамоасига ўтишга яқин турибди
28 апр 2020 22:57
Янгиликлар
Хамес Родригес АПЛ жамоасига ўтишга яқин турибди
"Реал" хавбеки Хамес Родригес ёзда Англия клубига ўтишга тайёр турибди.
"Goal" хабарига кўра, 28 ёшли футболчининг хизматларига "Эвертон" томонидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Мерсисайд клуби колумбиялик билан 4 йиллик шартномага имзо чекишга тайёр турибди.
Олдинроқ Родригеснинг ўзи ҳам "ирислар" таркибига кўчиб ўтиб, Карло Анчелотти қўл остида ўйнашга тайёрлиги борасида маълумотлар тарқаганди.
Шунингдек, унинг хизматларига "Интер Майами" томонидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда. Хамеснинг "Реал" билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар