UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  3 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  9 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  4 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  6

Хаким Фузайлов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин бошқача натижа билан тугаши мумкин эди" Янгиликлар

Хаким Фузайлов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин бошқача натижа билан тугаши мумкин эди"

Про-лиганинг 12-туридан ўрин олган "Турон" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Хаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Оғир учрашув ўтказдик. Биринчи бўлимдан кўра кўпроқ иккинчи бўлимда жамоамиз устунликка эга бўлдик, кўплаб голли вазиятлар яратдик. Албатта ўйин ҳисоби бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Ўз вазиятларимиздан фойдалана олганимизда бугун мағлубиятга учрамаган бўлардик. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

Мавсум бошидан буён иккинчи мағлубиятимизни қабул қилиб олдик. Футболда шунақа, жамоа ютқазса, бунда мураббий айбдор бўлади. Натижалар ёмон бўлса, менинг ҳам клубдаги фаолиятимга якун ясалиши мумкин

Мураббийнинг иши давомли бўлиши албатта натижаларга боғлиқ. Клуб раҳбарияти билан истеъфога чиқишим борасида гаплашиб кўраман. 

Ҳозирги холатимизда биринчи навбатда мухлисларимиздан узр сўрашимиз зарур. Улар биздан ғалабалар ва ижобий натижалар кутишмоқда. 

- Олег Марчук захирада қолишининг сабаби нима? 

- Легионер футболчи бошқалардан кўра кучлироқ ўйин намойиш этиши лозим. Шу сабабдан жамоага легионерлар жалб этилади. Марчук бугун захирада қолдирилдими, демак биз шундай қарорга келганмиз.

- Никола Стошич икки ўйиндан буён қайдномага киритилмаяпти. Буни қандай изохлайсиз?

- Стошичда жароҳат бор. У жароҳатидан қутулиб сафимизга қайтса, албатта майдонга туширамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика