Хакам "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинида хато қилдими? Россиялик экспертдан Суперлига 16-тур ҳакамлиги таҳлили
15 авг 2023 04:24
Янгиликлар
Хакам "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинида хато қилдими? Россиялик экспертдан Суперлига 16-тур ҳакамлиги таҳлили
Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) Суперлига 16-тур ўйинларидаги энг баҳсли ва ҳакамларнинг резонансли қарорларини таҳлил қилди.
✅ "Навбаҳор" - "Пахтакор"
Энг муҳими "Пахтакор" ўйинчиси тўпга ўйнашга улгурмоқда. "Навбаҳор" ўйинчисининг оёғи билан бўлган контакт тўлиқ табиий: ҳимоячи тўпга талпинмоқда ва унга ўйнамоқда, унга бели билан туриб олган ҳужумчи эса буни кўрмаяпти ва кичик қарши ҳаракат қилмоқда. Менимча, бу пенальти белгилаш учун яққол етарли эмас. Ўйинни давом эттириш керак.
❌ "Навбаҳор" - "Пахтакор"
"Пахтакор" ўйинчиси аввалига тўпга юқоридан оёғи билан тушмоқда ва мувозанатини йўқотишни бошламоқда. Агар стоп-кадрга қарасак, ушбу вазиятда "Навбаҳор" ўйинчисининг курашга киришиши жуда қаттиқ: оёқ юқори кўтарилган, тезлик бор, тўпга ўйнаш эса йўқ. Шу билан бирга, "Пахтакор" ўйинчисининг ўзи тўпни босиб олгани учун қулашни бошламоқда. Аммо, бу қўпол ўйин учун "Навбаҳор" ўйинчисига барибир сариқ карточка кўрсатиш. Захира ҳаками яккакурашнинг бундай тафсилотлари ҳақида бош ҳакамга айтиши шарт эди.
✅ "Насаф" - "Бухоро"
Қўпол ўйин учун аниқ сариқ карточка. Ҳа, "Бухоро" футболчиси орқадан оёқ ва бироз ёндан ташлангани билан жуда қўпол ўйнади, аммо ўта даҳшатли эмас. Оёқлар майсада, қуролдек тишлар йўқ, сакраш ва парвоз босқичи йўқ. Ҳакам сариқ карточка кўрсатиб тўғри қилди, аммо VAR вазиятга аралашиб хато қилди.
❌ ОКМК – "Олимпик"
Қийин вазият. Дарвозабон ва ҳужумчи тўпга қараганликлари сабаб бир-бирларини кўришмаяпти ва иккиси ҳам унга ўйнамаяпти, тўп эса улардан ўтиб кетмоқда. Буни ўйиндаги тўқнашув деб ҳисоблайман, сабаби ОКМК ўйинчисининг (сакраш ва оёқ тиззасига юқори кўтарилиш) курашга қўшилиш ҳаракати дарвозабон учун хавфли. Шунингдек, "Олимпик" дарвозабонининг ҳаракатлари ҳам рақиб учун хавфли. Ушбу вазиятнинг икки иштирокчиси ҳам қарама-қарши ҳаракатланмоқда ва "пешона-пешонага" тўқнашуви содир бўлмоқда. Такрорлайман: улардан ҳеч бирининг тўпга ўйнамагани, у эса ўтиб кетгани муҳим. Ўйинни давом эттириш керак эди, ҳакам ушбу вазиятда пенальти белгилаб хато қилди.
❌ ОКМК – "Олимпик"
Қўпол ўйин учун сўзсиз сариқ карточка. ОКМК ўйинчиси тўп учун курашда юқори кўтарилган қўлларидан фойдаланмоқда ва "Олимпик" ҳимоячисининг бош қисмига тегмоқда. Ассистент бундай вазиятларда ёрдам бериши шарт. ОКМК футболчисига огоҳлантириш кўрсатиш керак эди, ҳакам хатога йўл қўйди.
✅ ОКМК – "Олимпик"
ОКМК ўйинчиси рақиб оёғи остида тўпни чиқариб юбориш учун ташланишга уринишда аниқ ўйнамаяпти, унга улгурмаяпти ва ёндан оёқлари билан рақибга тегмоқда. Шунингдек, оёқ юқори кўтарилмоқда, тишлар йўқ, сакраш ва парвоз босқичлари йўқ. Қўпол ўйин учун сариқ карточка, вазият четлатишга тортмайди. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди.
✅ ОКМК – "Олимпик"
Ушбу қўпол ўйин учун ҳам ОКМК футболчисига сўзсиз сариқ карточка. Ўйинчи кечиккан ҳолда эҳтиётсизлик билан рақибга қадар ташлангача етиб бормоқда. ОКМК ҳимоячисининг оёқлари туширилган, тишлар йўқ, оёқлар майсадан юқори кўтарилмаган. Ҳакамнинг тўғри қарори, VAR тўғри вазиятга аралашмади.
✅ "Нефтчи" - "Сўғдиёна"
Биринчи эътибор қаратган нарсам, узатма вазияти чизиғидан 3-4 метр ортда қолиб кетган ҳакам ёрдамчисининг даҳшатли позицияси. "Нефтчи" ҳужумчиси барибир "Сўғдиёна" ҳимоячисидан бироз олдинда тургандек, бундан ташқари камера бурчакдан. Агар камера чизиқда бўлганида, бу яққол ўйиндан ташақри ҳолат бўлган бўларди деб ўйлайман. VAR бундай камералар билан ҳакамларнинг ҳар қандай қарорларида аралаша олмайди. Шундай экан, "Нефтчи"нинг голи тўғри бекор қилинди.
✅ "Нефтчи" - "Сўғдиёна"
VAR'нинг яхши аралашуви. Жараёндаги қийин вазият, аммо такрорий вазиятдан маълумки, "Нефтчи" ўйинчиси "Сўғдиёна" дарвозабони тўпга эга чиқаётган пайтда қўли билан атайин тўпга ўйнамоқда ва уриб юбормоқда, шундан сўнг у дарвоза тўридан жой олмоқда. "Нефтчи" ҳужумчисининг спортга хос бўлмаган ҳаракатлари учун сариқ карточка ва голнинг бекор қилиниши.
✅ "Нефтчи" - "Сўғдиёна"
Ҳакамларнинг "Нефтчи" футболчисига қўпол ўйин учун иккинчи сариқ карточка беришини қўллаб-қувватлаган бўлардим. Ўйин якунланиши ва майдондаги ҳакам ўйиндаги ҳиссиётларни сезиб турибди. Ўйин сўнгги юқори чўққисига чиққан ва у жанжалга айланиб кетмаслиги учун бундай вазиятларни аниқлаш ва жазолаш керак. "Нефтчи" ўйинчиси бепарволик билан "Сўғдиёна" ҳимоячиси тўпни олдинга тепиб юборган пайт вазиятни охиригача ўйнамоқда. Ҳакам "Нефтчи" ўйинчиси учун иккинчи бўлган сариқ карточкани бериб тўғри қилди.
❌ "Сурхон" - "Турон"
Ҳакамлар аввалига "Сурхон" ўйинчисининг рақиб танасига қилган кичик фолини ўтказиб юборишди. Ушбу дастлабки вазиятдаги реакция муҳим эди. Аммо, "Турон" ўйинчиси фол аниқланмаганини кўрди, шу сабаб "самосуд" уюштиришга қарор қилди ва билган ҳолда рақибнинг танасига ўйнади. Бу вазиятни тажовузкор деб бўлмайди, сабаби қўллар ҳаракати ва зарбага уриниш бўлмади. Шунингдек, ҳаддан ташқари тажовуз ва контакт тезлиги йўқ эди. Оптимал қарор "Турон" фойдасига жарима зарбаси белгилаш ва "Турон" футболчисига сариқ карточка кўрсатиш бўлган бўларди деб ўйлайман. Менимча, VAR вазиятга аралашиши мумкин эди, сабаби ҳакамлар вазиятнинг барча тафсилотларини кўришмагандек эди.
✅ "Сурхон" - "Турон"
Менимча, "Сурхон" футболчисига сариқ карточка кўрсатилиб тўғри қилинди. У орқадан тезлик билан рақибга сакрамоқда ва унинг бўйин ва бош қисмига тўғри келмоқда, бу эса ушбу вазиятда хавфлидир, сабаби "Турон" ўйинчиси уни кўрмаяпти. Бундан ташқари, "Турон" футболчиси тўпга бош билан биринчи ўйнамоқда. "Сурхон" ўйинчиси вертикал сакраганда саволлар бўлмаган бўларди. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди.
✅❌ "Қизилқум" - "Металлург"
Менимча, ҳакамлар "Металлург" фойдасига тўғри жарима зарбаси белгилашди. "Қизилқум" ҳимоячиси томонидан рақибга одатий зарба беришга ўхшайди. Такрорий вазиятларнинг бирида ҳолат жаримага қадар бўлгани аниқ кўринмоқда. Ҳакам озми-кўпми оптимал позицияда эди. Шунингдек "Қизилқум" футболчисига қўпол ўйин учун сариқ карточка кўрсатиш керак эди, ҳакам эса буни қилмади. У бунда хатога йўл қўйди, аммо вазиятнинг ўзини тўғри ҳал қилди.
✅ "Қизилқум" - "Металлург"
Ҳакам "Металлург" фойдасига пенальти белгилаб, VAR эса вазиятга аралашиб тўғри қилди. "Қизилқум" ўйинчисига спортга хос бўлмаган ҳаракати (либосдан тортиш, ўйинга ҳурматсизлик) учун тўғри сариқ карточка кўрсатилди. У курашда узоқ вақт атайин либосдан тортди ва бу билан рақибни ушлаб турди. Пенальти белгилаб тўғри қилинди.
Фикрлар