Хаби Алонсо: "Реал" билан менинг келажагим борасида гаплашиб олиш вақти келди"

Narzulla Saydullayev
1 ноя 2013
"Реал" ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо клуб билан шартномасини узайтириш борасида гаплашиб олмоқчи.
"Клубдаги келажагим борасида музокаралар олиб бориш вақти келди. Жароҳатимни тикламагунимча бу ишни қилиш мумкин эмасди. Умуман олганда, клуб раҳбарияти юилан муносабатларимиз ёмон эмас", деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсонинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2014 йил июнь ойида тугайди. Унга «Челси» ва «Ювентус» қизиқишмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net