
Манбага кўра, Педру Нету ва Рауль Хименеснинг жароҳати туфайли ҳужумда муаммоларга дуч келаётган "Вулверхэмптон" 25 ёшли футболчини сотиб олмоқчи.
Украиналик форварднинг трансфер қиймати 13 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Гент" билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Яремчук жорий мавсумда 36 учрашувда 18 та гол урди ва 6 та голли пас берди.