"Вулверхэмптон" мухлисаси уч йил ўйинларга туша олмайди

Mirjalol Normatov
17 фев 2019
"Вулверхемптон" мухлисаси Жозефина Жонсон АПЛнинг 24-тури доирасида "Вест Хэм"га қарши ўйинда рақиби мухлисига қарата пирог бўлагини отди.

44 ёшли Жонсон севимли жамоасининг уй ўйинлари учун йиллик абонементни сотиб олганди. Аввалига у айбсиз эканлигини исботламоқчи бўлганди. Аммо полиция тақдим қилган видеоёзувдан кейин айбини тан олди.

The Sun хабарига кўра, мухлиса 300  фунт жаримага солинди ва 2022 йилнинг февралига қадар стадионларга тушишдан маҳрум қилинди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun