"Вулверхэмптон" Диего Коста билан шартномани узайтирмайди
02 май 2023 18:08
Янгиликлар
"Вулверхэмптон" Диего Коста билан шартномани узайтирмайди
"Daily Mail" хабарига кўра, "Вулверхэмптон" ҳужумчи Диего Коста билан шартномани узайтирмоқчи эмас.
Нашрнинг ёзишича, жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги футболчининг асосий таркибга барқарор киришига кафолат бера олмайди.
Коста "Вулверхэмптон"нинг энг кўп маош оладиган футболчиларидан бири ҳисобланади. Унинг шартномаси 2023 йилнинг июнида кучга киради. Агар раҳбарият испаниялик футболчи билан шартномани узайтирмасликка қарор қилса, форвард эркин агентга айланади.
34 ёшли Коста жорий мавсумда "бўрилар" сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг нархи 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар