

"Вольфсбург" ярим ҳимоячи Ловро Майер билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Шартнома 2028 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Тахминларга кўра, клуб 25 ёшли хорватиялик учун "Ренн"га бонусларни ҳисобга олмаганда 30 миллион евро тўлаган.
Бу "Вольфсбург" тарихидаги учинчи энг қиммат трансфер бўлди. 2015 йилнинг ёзида "бўрилар" Юлиан Дракслер учун 43 миллион евро тўлаганди. Бир йил аввал Андре Шюррле 32 миллион еврога сотиб олинганди.
Ловро Майер 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳисобланади. Унинг ҳисобида Хорватия терма жамоаси сафида 21 та ўйинда 4 та гол бор. Майер бутун марказий ярим ҳимоя бўйлаб ҳаракат қила олади.



