

Олинган маълумотларга кўра, таниқли ҳужумчи давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланиб Россияга жўнаб кетган.
Бироқ футболчи ҳануз ортга қайтмаяпти. Юртимизда иккинчи давра ўйинлари старт олиши арафасида турган бир пайтда Шишеловнинг ҳамон "Қизилқум"га нима учун қайтмаётгани ҳозирча қоронғу. Эхтимол 35 ёшли футболчига Россия жамоаларидан қизиқарли таклифлар бўлаётгандир.
Эслатиб ўтамиз, Шишелов биринчи даврада 11та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасини 3 бор ишғол этган.



