UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Владимир Андреев: "Ёш футболчиларимизга тажриба етишмади" Янгиликлар

Владимир Андреев: "Ёш футболчиларимизга тажриба етишмади"

Ўзбекистон Coca Cola кубоги 1/8 финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Сурхон” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Сурхон” жамоаси бош мураббийи Владимир Андреев иштирок этди.

"Нима десам бўлади. Ўзингиз кўрдингиз,бугун таркибимизда катта ўзгаришлар бўлди. Ёшларни синаб кўрдик. Улар учун ҳам бу катта мактаб бўлди. “Қўқон-1912” жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бугун борича, кучимиз етганча ўйнадик. Гол ўтказиб юборгунча ҳаммаси яхши бўлаётганди. Ёш футболчиларимизга тажриба етишмади.

Айни дамда жамоамиз сафида майдонга тушган кўплаб футболчилар келажакда яхши ўйинчи бўлиб етишига ишонаман. Сурхондарё ҳар доим яхши футболчиларни етиштириб берган.

Қўқонга нима сабабдан асосий таркибимиз келмади?  Айрим футболчиларнинг чиптаси бор эди. Баъзи футболчиларда микро жароҳат бор, шунга ўхшаш муаммолар жамоамизда бор эди. Очиғи бу саволга аниқ жавоб беролмайман", - дейди Андреев.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика