Визе футболни якунлаб, қоидасиз жанг билан шуғулланмоқчи

Aslanov Jasurbek
8 ноя 2014
"Вердер" ва Германия терма жамоаси собиқ дарвозабони Тим Визе ўз кучини қоидасиз жангларда синаб кўрмоқчи ва дунё реслинг федерацияси (WWE) билан музокара ўтказишга тайёр.

"Кейинги учрашувда мен ва менежерим бу борада музокара ўтказамиз. Менга таклиф юборишади ва мен буни кўриб чиқаман. Германияда бу спорт турига енгил қарашади, аммо АҚШда бундан яхшигина пул ишлаб олиш мумкин.

Футбол майдони билан яқинда хайрлашишга тўғри келади. Бундеслигада ўйнаш ҳақида таклифлар кутаётганим йўқ, аммо таклиф бўлса йўқ демайман" - дейди Визе.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com