UZ

Сўнгги янгиликлар

23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  2 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  2 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  1 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  6 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  15 20:39"Манчестер Юнайтед" — "Брайтон". Таркиблар маълум  17 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   54 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0

Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Нефтчи" (0:2) учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Тахмин қилганимиздек, рақиб жамоада мотивация юқори бўлди. Чунки "Шўртан" Суперлигада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Ўз навбатида биз ҳам чемпионликка ҳаракат қиляпмиз ва ҳар бир баҳс муҳим саналади. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман, олдинга қараб ишлашда давом этамиз.

- Ўйиннинг бошидаёқ Жоэль Кожонинг жароҳат олиб майдонни тарк этиши қандай таъсир қилди?

- Албатта, бу яхши иш бўлмади. Чунки ҳеч ким жароҳат олишни хоҳламайди. Айниқса бизнинг ҳозирги вазиятда ҳар бир жароҳат катта йўқотиш ҳисобланади. Биз учун ҳар бир ўйинчимиз муҳим. Энди Кожо оёғини МРТ қилдиради ва шундан сўнг шифокорлар ташхисини кутамиз. Унга соғлик тилаб қоламан.

- Бугун жамоангиз ғалаба қозонади. Лекин статистика шуни кўрсатяптики, "Шўртан" доим "Нефтчи" учун ноқулай рақиб бўлган. Сизнингча, "Нефтчи"нинг ноқулай рақиби ким?

- Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ. "Шўртан"ни ҳам ҳурмат қиламиз. Улар жиддий қаршилик кўрсата олишди. Ўз навбатида биз ҳам ҳар бир рақибга нисбатан ҳурматда бўляпмиз. Бугун ҳужумда энг яхши жиҳатларимизни намоён эта олдик. Ғалаба учун йигитларга раҳмат айтаман.

- Захирадан тушганлар ўйин режасига қанчалик таъсир қилди?

- Шуни айтишим керак, мен футболчиларни асосий ва захира ўйинчисига ажратмайман. Биз - бир жамоамиз ва исталган футболчи исталган пайтда майдонга тушиб жамоага ёрдам бериши керак. Клубимиздаги ҳамма профессионал.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
25 окт 21:33:27
Икром.
Нефтчи чемпион
+1   
25 окт 21:32:18
Шухратжон Муйсинович
Спасибо за победу!
+1   
25 окт 21:18:39
Ardito
Sifatli javoblar! Olg'a Neftchi! Olg'a Farg'ona!
   
25 окт 22:50:33
Фарход
Насиб килса НЕФТЧИ ЧЕМПИОН БУЛСА, ФАРГОНАДА КАТТА БАЙРАМ БУЛАДИ, УШБУ БАЙРАМДА ОБЯЗАТЕЛЬНО ЮРИЙ ВАЗГЕНОВИЧ САРКИСЯН АЗИЗ МЕХМОНИ БУЛАДИ. ОМИН
ЭРТАГИ ОКМК : НАСАФ УЙИНИДА КУП МАСЛАЛАР ХАЛ БУЛАДИ.
   
25 окт 22:39:16
Фарход
ИНШООЛЛОХ УШБУ МАВСУМ НЕФТЧИ ЧЕМПИОНЛИКГА ЛОЙИК ЖАМОА. ОМАДИНИ БЕРСИН
   
25 окт 22:05:47
Тохир Гайибов
Molodes Lefchenko!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика