Виталий Левченко: "Сиз "Нефтчи" бош мураббийимисиз?"
16 июн 2024 18:31
Янгиликлар
Виталий Левченко: "Сиз "Нефтчи" бош мураббийимисиз?"
Ўйин ҳақида
- Биринчи бўлимда рақиб дарвозасига 2 та гол уришимиз мумкин эди. Аксинча, ўз дарвозамиздан ёш болаларча хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда рақиб чуқур ҳимояланди, қанотлар орқали ҳужумларни ривожлантиришга ҳаракат қилдик.
- Нсунгусу Эффионг алмаштирилишига сабаб нима бўлди?
- Унинг ўйинини кўрган бўлсангиз, хатоликларга йўл қўйди. Якка курашларда рақибга бой берди, ҳужумдаги фаоллиги кўзга ташланмади. Сиз жамоа бош мураббийимисиз? Бош мураббий бўлсангиз, шундай қарор қабул қилишингиз мумкин. Биз ундаги камчиликларни кўрдик ва алмаштирдик.
- Иккинчи бўлимда жамоа асосан қисқа узатмаларга таяниб ўйнади. Бу сизнинг кўрсатмангиз эдими?
- 11 киши ҳимояда ўйнаган жамоага бошқа қандай услуб қўллаш мумкин? Иккинчи бўлимда захиралар орқали қанотлардаги фаолликни оширдик. Қисқа узатмалар орқали кўпроқ вазият яратишга уриндик, бироқ рақиб чуқур ҳимоявий услубда ўйнади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар