UZ

Сўнгги янгиликлар

22:49МЮни бошқариш учун асосий номзод - "Брентфорд" устози  5 22:16МЮ тен Хаг даврида 616,8 млн. фунт сарфлади  1 21:49Эксперт-ҳакамлар БМБ - "Оил Стар" учрашувидаги баҳсли пенальти бўйича ўз хулосасини эълон қилишди  3 21:34"Олтин тўп" маросими  42 21:19Виталий Левченко: "Нефтчи"нинг натижалари мухлисларни хурсанд қилмаяпти, афсуски"  4 21:15Родри ҳақиқатдан ҳам "Олтин тўп"ни оладими? France Football жавоб берди  13 21:05Миржалол Қосимов: "Нега бундай савол бераверасизлар? Агар Ботирали Эргашев айрим бир вазиятларда жамоасини қутқармаганида, ўйин натижаси бошқача бўлар эди"  7 20:26Суперлига. "Насаф" дарвозабони томонидан 101-дақиқада урилган гол Қарши клубига "Динамо" устидан ғалаба қозонишига ёрдам берди  159 19:53Футзал. Биринчи кунги ўйинларда қандай натижалар қайд этилди?   0 19:47Родри "Олтин тўп"ни олишини билган "Реал" вакиллари Парижга боришмади  44 18:22ОКМК - "Нефтчи" учрашувидан highlights   1 18:00"Насаф" 1 ноябрь куни чемпионликни расмийлаштириши мумкин  7 17:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Нефтчи"га ютқазди ва "Насаф"ни чемпионликка яқинлаштирди  23 17:18Футзал. "Локомотив" - "Насаф" учрашувида олтита гол урилди  0 17:11Суперлига. "Динамо" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  7

Виталий Левченко: "Футболда рақобатнинг ўрни муҳим" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Футболда рақобатнинг ўрни муҳим"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўзларинг кўрдинглар, бугун "Металлург" бизга жуда қаттиқ қаршилик кўрсатди. Оғир ўйин, вазиятларни юзага келтириш осон бўлмади. Шундай бўлса-да, юзага келган имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда натижага эришдик. Йигитлардан миннатдорман. Шунингдек, бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга жамоамиз номидан алоҳида рахмат айтаман.

- Манучеҳр Сафаров, Диёр Туропов каби футболчиларни ўйин бошиданоқ туширса бўлмасмиди?

- Футболда рақобат керак. Рақобат бор жойда футболчи ўсишга эришади. Таркибдаги барча футболчиларга имконият беришимиз керак. Ҳали олдинда узоқ мавсум бор, барчанинг жисмоний ҳолатини бирдек ушлаб боришимиз зарур. Футболчи кетма-кет ўйнайверса ёки яна кимдир захирада қолаверса, бу руҳиятга ҳам таъсир кўрсатади.

- Билолхон Тошмирзаевнинг алмаштирилишига сабаб нима? У кўрсатган ўйиндан қониқмадингизми?

- Йўқ, уни карточка хавфи бор экани учун алмаштирдик. Жуда кўп вазиятларда иштирок этди. Тошмирзаев тезкор футболчи, биринчи бўлимда унинг тезкорлигидан фойдаланиб ҳужумлар ташкил этишни режа қилгандик.

- Манучеҳр Сафаров иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсатди. Нега ўйин бошиданоқ асосий таркибга киритилмади?

- Сафаров етакчи футболчи. Секин-секин жамоамизга мослашиб бораяпти. Ҳали олдинда ундан кўп нарсаларни кутаяпмиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика