UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  0 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   6 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  2 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  9 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  8 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  6 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  1 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  225 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  6

Виталий Левченко: "Бугун ғалабага рақибга қараганда бироз яқинроқ эдик, аммо омад биздан юз ўгирди" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Бугун ғалабага рақибга қараганда бироз яқинроқ эдик, аммо омад биздан юз ўгирди"

Coca Cola Суперлиганинг 11-тури доирасидаги "Олимпик" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.




Ўйин ҳақида

- Ўйин яхши бўлди. Курашларга бой учрашув бўлди. Биз бугун ғалабага бироз яқинроқ эдик, аммо омад биз томонда бўлмади. Биринчи таймдаги иккита вазиятда омад келмади. Умуман олганда, учрашув менга жуда ёқди. Икки жамоа ҳам ўзини яхши кўрсатди. Шунчаки бугун гол урилмади. 

- Жамоа аввалги учрашувда ҳам иккинчи бўлимда ўйинни кучайтирган, гол уриб ғалаба қозонган эди. Бугун ҳам шундай бўлди. Жамоа асосий кучни иккинчи бўлимга сақлаб қўймоқдами?

- Йўқ, бизда 21 та ўйинчи бор. Рақобат етарлича, жароҳатланганлар ҳам бор. Ротация қилиш эса нормал ҳолат. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар жамоа ўйинини кучайтиради. Қайсидир вазиятларда устунлик биз томонга ўтади.

- Ҳисобга аҳамият берилмаса, жамоангиз ўйини сизга ёқдими?

- Ҳеч қайси мураббий ҳаммаси ёқди демайди. Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Ҳар ўйинда ўз устимизда ишлаб, мукаммал ўйин сари интилмоқдамиз. Ўйинимиз мукаммал эмас, буниси аниқ.

- Бугун "Нефтчи"га гол уришга нима етишмади?

- Биринчи таймда иккита зўр вазият бўлди, бироқ гол ура олмадик. Футбол шуниси билан қизиқ. Ўйинни олдиндан ҳеч қанақасига башорат қилиб бўлмайди. Реализация устида ишлашимиз керак. 

- Маошлар, мукофот пулларининг кечикиши жамоа ўйинчиларининг кайфиятига таъсир ўтказади деб ўйлайсизми?

- Бу масалани оммага олиб чиқишни истамаган бўлардим. Кўраётган бўлсангиз, футболчилар бор кучларини бериб ҳаракат қилишмоқда. Юқоридаги муаммолар эса эртами кечми ечилади.

- Охирги бешта ўйинда "Нефтчи" тўртинчи марта дуранг ўйнамоқда. "Нефтчи"ни ҳали ҳам чемпионлик учун курашда деб ҳисоблайсизми?

- Албатта, ҳа. Ҳеч қандай қўрқинчли нарса бўлгани йўқ. Ҳамма очко йўқотади. Биз ўз ишимизни қилмоқдамиз, футбол ўйнаяпмиз. Мени футболчиларим майдонга чиқиб, бор кучлари билан ҳаракат қилишаётгани қувонтирмоқда. Биз курашмоқдамиз. Чемпионликка келсак, охирги турларда турнир жадвалига қараб, буни билиб оламиз. Муаммолар бор, лекин биз бунга эътибор қаратмасдан олинга қадам ташлаймиз.

- "Нефтчи"даги асосий дарвозабон ким? Назаровми ёки Тўраев?

- Бизда 21 та ўйинчи ва икки дарвозабон бор. Яна бир дарвозабонимиз ҳозир U-20 Жаҳон чемпионатида. Бизда рақобат кучли. Назаров ҳам Олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Агарда унга ҳам имконият бермасак, нега жамоага чақирдик? Унга ишондик ва Назаров яхши ҳаракат қилди. Акбар ҳам ажойиб ҳаракат қилмоқда. Ўртада рақобат бор. Футболчилар майдонга тушишмаса, улар ўсишмайди. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика