UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32«Ливерпуль» яна уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 07:58Исломбек Исмолилов: «Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди»  2 07:35Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" ўз майдонида дуранг қайд этди, "Ал Иттиҳод" эса 3 та гол уриб ғалаба қозонди  0 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 07:11Суперлига. Пенальтини голга айлантира олмаган Колесниченко ўйинда гол уриб "Сурхон"га ғалаба келтирди  1 02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  3 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  3 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  9 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  3 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  7 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  7 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   95 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  11 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3

Виталий Денисов: "Пенальтини ура олмайман деб қўрқдим" Янгиликлар

Виталий Денисов: "Пенальтини ура олмайман деб қўрқдим"

Россиянинг "Спорт-Экспресс" газетаси мухбири Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовдан интервью олди.
Ўзбекистон ЖЧ-2014 саралаши доирасида Иорданияга пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди (8:9). Суҳбат ҳам айнан шундан бошланди.

– Терма жамоанинг муваффақиятсизлигини қандай қабул қилдингиз?
– Тўғрисини айтсам, ҳалиям буни унута олмаяпман. Пенальтидан мағлуб бўлиш икки карра оғир. Ўзимиз айбдормиз. Фаворит эдик, аммо ўйинни 11 метрли зарбаларга қадар олиб бордик. Бу эса лотерея.

– Қўшимча бўлимларда нима бўлди?
– Стадионда кутилмаганда чироқ ўчиб қолди. Айтишларича босимга дош бера олмаган кабел куйиб кетган экан. 15 дақиқача муаммони бартараф этишаётган вақтда биз захира ўриндиғи ёнида мураббийни гапларини эшитиб турдик.

– Нимага сиз зарба берувчи 5та футболчи орасида йўқ эдингиз?
– Мен бу борада у қадар тажрибали эмасман. Олдин "Днепр" сафида Украина кубоги доирасидаги "Александрия"га қарши ўйинда пенальти тепганман. Омадсиз чиққан. Ўшандан буён пенальти тепмай қўйгандим. Иорданияга қарши ўйинда ҳам тепишни истамагандим, аммо 7-бўлиб боришга тўғри келди.

– Ва гол урдингиз.
– Бутун қалбимни зарбага жойладим! Тўғриси тўп ёнига ишончсизлик билан бордим, гол ура олмайман деб қўрқдим.

– Ўйиндан сўнг кийиниш хонасида йиғлаганлар бўлдими?
– Атрофга қарамадим. Атайин душ тагида кўп турдим. Ўзимга келишга уриндим.

– Миржалол Қосимовнинг истеъфо берганини қачон билдингиз?
– Эртаси куни дўстим айтиб қолди. Ўзбекистон терма жамоасига ким мураббий бўлишидан хабардор эмасман.

– Терма жамоа билан бир нечта мамлакатларга боргансиз. Энг экзотик жой?
– Шимолий Корея. Пхеньянга борганимда ғалати ҳолатларга дуч келдим.

– Масалан?
– Стадиондаги эркаклар бир хил кулранг костюмларда, болалар мактаб формасида. Агар тўп кореяликлар тушса бақириб, қарсак чалишади. Агар тўп бизга тушса шундай жимлик бўладики, шамолнинг дарвоза тўрини тебратаётгани эшитилади.

– Шаҳарни айландингизми?
Қанақа сайр, нималар деяпсиз?! Меҳмонхонани тарк этиш мумкин эмас эди! Аэровокзал биносидан чиққанимда шокка тушдим.

– Нимага?
– Атига иккита чироқ ёниқ турганди. Биринчиси – магазин олдида, иккинчиси – терма жамоани кутаётган автобус тепасида. Бўлди. Аторф эса тим қоронғу эди. Айтганча, аэропортда ноутбук, телефонлар, айпадларни топширдик. Ҳаттоки плеер ни ҳам ўзи билан олиб юриш мумкин эмасди. Худога шукурки Тошкентга катта акамга телефон қила олдим. Биз ташқи дунёдан узилиб қолганимизни ҳавотир олмасликларини айтдим.

– Сизнинг отангиз, "Алания" ва "Пахтакор"нинг собиқ ҳимоячиси Геннадий Денисов ҳамон "Олмалиқ"да ишлаяптими?
– Ҳа, Игорь Шквиринга ёрдам бермоқда.


Александр КРУЖКОВ суҳбатлашди 

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика