Винисиус Жуниор «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмаганидан сўнг илк фикрини ёзиб қолдирди
29 окт 2024 08:05
Янгиликлар
Винисиус Жуниор «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмаганидан сўнг илк фикрини ёзиб қолдирди
«Реал Мадрид» футболчиси Винисиус Жуниор «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмаганидан сўнг илк фикрини ёзиб қолдирди.
«Агар қилиш керак бўлса, мен яна 10 марта шундай мавсум ўтказишга ҳаракат қиламан. Улар эса тайёр эмас», — деб ёзиб қолдирган Вини.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бразилиялик футболчи «Олтин тўп»ни олиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ маросимга бир неча соат қолганда бу йил «Олтин тўп»ни Родри олиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди ва якунда айнан испаниялик футболчи ушбу совринга эга чиқди.
Ўтган мавсум, Вини «Реал Мадрид» билан ЭЧЛ, Ла Лига, Европа суперкубоги, Испания суперкубогида зафар қучганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар