"Вильярреал" Пако Алькасерни трансфер бозорига қўйди

Alisher
15 июл 2022
"Вильярреал" жамоа форварди Пако Алькасерни сотишга тайёр.

Клуб раҳбарияти футболчига тез орада у билан хайрлашишни хоҳлаётганини хабар қилди.

Ҳужумчи трансфер бозорига қўйилди. Шу муносабат билан "Вильярреал" ўйинчига қўшимча дам олиш тақдим этди.

28 ёшли испаннинг жамоа билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com