Виллианни "Барселона"га текинга таклиф қилишди, аммо клуб буни рад этди
09 апр 2020 10:20
Янгиликлар
Виллианни "Барселона"га текинга таклиф қилишди, аммо клуб буни рад этди
"Барселона" мавсум якунланганидан сўнг эркин агентга айланадиган ярим ҳимоячи Виллиан билан шартнома имзолашдан бош тортди.
31 ёшли бразилиялик футболчининг агенти Киа Журабчиан ўйинчини Каталония клубига таклиф қилди, аммо "кўк-анорранглилар" Виллианни рад этишди.
Бундан ташқари, Виллиан катта маош ва 3 йиллик шартнома талаб қилмоқда. "Барселона" эса ёшроқ футболчи билан шартнома имзолашни маъқул кўради.
Каталонияликлар ўтган йилларда Виллианни харид қилишга уринишган, аммо "Челси" ўйинчи учун катта пул сўраганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар