UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  1 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  1 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  4 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  10 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  8 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  3 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  8 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  10 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4

Виктор Карпенко: "Статистика шунчаки рақам. Бу фақат мутахассисларга керак" Янгиликлар

Виктор Карпенко: "Статистика шунчаки рақам. Бу фақат мутахассисларга керак"

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Локомотив"га қарши баҳсдан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Виктор Карпенко ўз фикрларини билдирди.




- Кубок ўйини бўлди. Ўйинни яхши бошлай олмадик, тезда гол ўтказиб юбордик. Кейин тезда тенглаштириб олдик. Шундан сўнг ўйин икки томонлама ўтди. "Локомотив" кўпроқ тўп билан бўлди. Биз эса яхши вазиятни йўққа чиқардик. "Локомотив" ҳам яхши ўйнади. Кубок ўйинида ҳамма охиригача курашади, ютишга интилади. Пенальтилар сериясида эса битта уролмадик ва бешта ўтказиб юбордик.

- "Бунёдкор" бир ҳафта олдинги дастлабки ўйинда ҳимоявий услубни танлаганди. Тушунарлики, унда жамоа бир киши кам бўлиб қолганди. Бугун эса футболчилар сони тенг бўлса ҳам яна ҳимоявий ўйнади. Бу "Бунёдкор"нинг услубими?

- Бу услуб эмас. Шунчаки рақибни дарвозасидан узоқ тутиб, бўш худудларни назорат қилишни истадик. Ҳа, яхши вазиятларимиз бўлди, кўп ҳужум қилдик. Лекин бўш худудларни ишлатишга интилдик. Тўпни эгаллаб олиб, тезкор қарши ҳужумларга таяниш тўғри қарор эди. 

- Пенальтилар серияси лотереями ёки бошқа нарса?

- Пенальтиларни машғулот қилиб бўлмайди. Ҳа, айрим футболчилар бор, пенальтиларда хато қилмайди, уларда серияда катта тажриба бор. Бироқ барибир кимдир хато қилиши керак. Пенальти - бу пенальти. Менимча, барчаси рухий ҳолатга боғлиқ. Футболчи тўпни тепаётганда ўзини йўқотиб қўймаслиги керак. Ўйиндан ҳам уролмаслик, пенальтидан ҳам уролмаслик. Билмадим... Омадли лотерея бўлса керак.

- "Бунёдкор" статистикада рақибига мағлуб бўлди. Жамоа ўйин бобида ҳам ютқазди деб ҳисоблайсизми?

- Менимча ундай эмас. Ҳисобда ютқазганимизда ўйинда ҳам ютқазган бўлардик. Ҳисоб дуранг бўлди. Агар ютқазганимизда ўйин бобида ҳам ютқаздик деган бўлардим. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Уларни урсак бўлди эди. Ўйин якунида Побулич гол урганида биз бу нарсаларни ҳисоблаб ўтирмасдик. Футбол эпизодлардан иборат: Сизнинг вазиятлардан фойдаланганингиз ва фойдалана олмагангингиз. Рақибдан битта кўп вазиятни фойдалансангиз, ютган ҳисобланасиз. Тўпни ушлаб туриш, зарбалар - умуман барча рақамлар мутахассисларга керак. Айтилганидек, ўйин эсдан чиқади, бироқ натижа қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика