UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  2 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  22 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  32 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0

Виктор Жалилов: "Путинчанин оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилди" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Путинчанин оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилди"

Суперлиганинг тўққизинчи туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.

- Икки жамоа учун ҳам қийин баҳс бўлди, дея оламан. "Бунёдкор" ёки "Навбаҳор"дан бири ғалаба қозонганда ҳам икки жамоага аламли мағлубият бўларди. Рақиб бизга қараганда ғалабага яқинроқ эди. Қийин вазиятларда дарвозабонимиз маҳоратини намойиш қилди. У ажойиб ўйин кўрсатди. Майдон эгалари тўпни ва ўйинни назорат қилди. Шунга қарамай бизда бир нечта голга тортадиган вазиятлар бўлди. Аммо улардан фойдалана олмадик,- дейди Виктор Жалилов.

- "Навбаҳор"да ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғлиқликда муаммо бордек кўринмоқда. Хусусан, ярим ҳимоячилар ўзларидан кутилган ўйинни кўрсатаётгани йўқ. Захирадан майдонга тушган Баҳром Абдураҳимов ҳам алмаштирилди...
- Бугун ҳимоя ва ҳужум ўртасида баланс топилмади. Барча футболчиларнинг тайёргарлиги бир хилда эмас. Шу жумладан, Баҳром Абдураҳимовда ҳам. Бундай баҳсларда ҳужумда вазиятлар кам бўлади. Улардан максимал даражада фойдаланиш керак. Шунингдек рақиб қай даражада ўйнашга имконият беришини ҳисобга олиш керак. Абдураҳимов ва Маҳмудхожиев тетик футболчилар эди. Ушбу футболчилар ёрдамида ўйинни кучайтиришни ўйлагандик.

- Легионерлар қанчалик ўзларини оқлашмоқда? 
- Иван катта маҳоратга эга футболчи. Балки ҳар доим ҳам ўйини қовушмас, лекин айтганларимизни тўғри бажаради. Паншанбе ҳақида ҳам худди шу фикрни билдиришим мумкин. Улар асосий таркибда ўйнашяптими, демак улар шунга лойиқ. Путинчанин оилавий сабаблар туфайли ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилди. Иккинчи даврада унинг ўрнига бошқа ўйинчи харид қилишга ҳаракат қиламиз. Таркибга ким муносиб бўлса ўша ўйнайди. Футболчиларни бирор жабҳада айбдор ҳам қилмоқчи эмасман.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика