Видич МЮ машғулотига ташриф буюрди

Aslanov Jasurbek
23 фев 2019
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Неманья Видич клубнинг Каррингтон базасидаги машғулотига ташриф буюрди.

37 ёшли серб "Ливерпуль"га қарши Премьер-лиганинг 27-тур ўйинидан олдин собиқ клубдошлари билан учрашди.

Видич фаолияти давомида МЮ сафида 300та учрашув ўтказган. "Манчестер Юнайтед" "Твиттери"да Неманья Матич ва Уле-Гуннар Сульшернинг сурати эълон қилинди.

Видич "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашувида Sky Sports канали эксперти сифатида ишлайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: manutd.com