UZ

Сўнгги янгиликлар

11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  0 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  5 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  3 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  5 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3

ВИДЕО. Беш йил олдин - Агуэрооо Янгиликлар

ВИДЕО. Беш йил олдин - Агуэрооо

2012 йил Англия премьер-лигасида чемпион номи сўнгги турга қадар аниқ эмас эди.

Сўнгги турдан олдин "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ҳисобида 86тадан очко бор эди. "Сити" тўплар нисбатига кўра мусобақа жадвалида биринчи ўринда бораётганди.

Охирги турда Манчини бошчилигидаги "Манчестер Сити" ўз майдонида КПРни қабул қилди. Алекс Фергюсон бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" эса сафарда "Сандерленд" меҳмони бўлди.

Дастлабки бўлимда Уэйн Руни гол уриб МЮни олдинга олиб чиқди. "Сити" ҳам Сабалетанинг голи эвазига 1:0 ҳисобида олдинда эди.

Бундай ҳолатда "шаҳарликлар" чемпион бўлишарди.

Бироқ 66-дақиқага келиб воқеалар ривожи кескин ўзгариб кетди. "Этихад" стадионида ғаройиб ҳодислар содир бўла бошлади. Жибриль Сиссе 48-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 55-дақиқада Жоуи Бартон қизил карточка олиб КПРни 10 киши қолдирди. Аммо камчиликдаги меҳмонлар Макининг голи эвазига олдинга ўтиб олишди! Бу ҳисоб "қизил иблислар"ни чемпион қиларди.

Баҳснинг 90-дақиқасида ҳам ҳисоб ўзгармаганди. "Сити" 90+2-дақиқада Эдин Жеко томонидан урилган гол эвазига ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳам Манчини жамоасига етарли эмасди. "Сандерленд" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 0:1 ҳисобида якунланди.

"Этихад" стадионидаги таблода 93:20 рақамлари порлаб турган пайтда аргентиналик Серхио Агуэро гол уриб стадионни ларзага келтирди...Ўша гол эвазига ТВ шарҳловчисининг ҳайқириғи туфайли кейинчалик "Агуэрооо" хэштеги машҳур бўлиб кетди.

Якунда "Сити" АПЛ олтин медалларига эга бўлди. Учрашувдан олдин лигани тарк этиш хавфи бўлган КПР эса рақобатчисининг мағлуб бўлгани эвазига АПЛда қолганди.



TAS-IX

ВИДЕО

TAS-IX эмас


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика