Видаль Жанубий Америка клубига ўтиши мумкин

Sherzod Nurmatov
25 июл 2021
Чилилик хавбек Артуро Видаль катта эҳтимол билан ушбу ёзда "Интер"дан кетади.

Хабарларга қараганда, ярим ҳимоячига Жанубий Американинг 3 та клуби қизиқмоқда: "Бока Хуниорс", "Америка" ва "Фламенго".

"Бока" Видалга катта маош тўлашга қодир эмас, Мексиканинг "Америка" клубига ўтиш эса ўйинчининг ўзига маъқул келмаяпти, "Фламенго" варианти маъқул, бироқ Бразилия жамоаси ҳали музокараларга киришмаган.

Видаль ўтган мавсумда А Серияда 23 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport