Видаль: "Интер" скудетто учун даъвогарлик қилаётганини кўрсатди"

Alisher
18 янв 2021
"Интер" (Милан) хавбеки Артуро Видаль Италия А Серияси 18-тур доирасидаги "Ювентус" (2:0)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда муҳим натижа. Биз А Сериянинг энг кучли жамоаси билан ўйнадик. "Интер" барчага ростдан ҳам чемпионлик титули учун даъво қилаётганини кўрсатиб қўйди деб ўйлайман.

Биз скудеттони ютишга қодир эканлигимизга ишонган ҳолда давом этамиз", - дейди ярим ҳимоячи.

"Интер" бу ғалабадан сўнг 40 очко тўплади ва етакчи "Милан"дан ўтиб кетди.


AlisherМуаллиф
Манба: Football-Italia