

"Антонио ўрнида "Челси"дан кетиш ҳақида икки марта ўйлаб кўрган бўлардим.
"Челси" ўрнида эса Контени қўйиб юбориш борасида уч бора бош қотирардим. Улар бир-бирига мос, бу иттифоқ давом этишига умид қиламан.
Менимча, ўтган мавсум у чемпионатда ғолиб бўлиб, ўзини кўрсата олди. 6-7та клуб чемпионлик учун курашган турнирда ғолиб бўлиш доимо қийин.
Чемпионликдан кейинги мавсум ҳар доим оғирроқ. Рақобат кучаяди, шундай экан Антонио қўлидан келган бор кучини ишга солди" - дейди Виалли.


