

Тиббий текширувлар натижасида нидерландияликнинг кичик болдир суяги сингани маълум бўлди ва у жарроҳлик столи ётишига керак эди. Бироқ, футболчи шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда оёғини операция қилдирмасликка қарор қилди. У 2023 йил январида сафга қайтиши кутилмоқда.
Шундай қилиб, 31 ёшли ўйинчи Қатардаги мундиални ўтказиб юборади. Навбатдаги жаҳон чемпионати 20 ноябрда старт олади.



