

Французлар футболчини трансферга қўйишган ва ушбу келишувдан 20 миллион евро ишлаб олиш ниятида. Аввалроқ, Шеркига "Челси" ҳам қизиқаётгани хабар қилинганди.
Райан "Лион" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида ўз якунига етади. Шерки "Лион" сафида 116 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 17 та голли узатма етказиб берди. Бу мавсум 20 ёшли хавбек чемпионатнинг 14 учрашувида иштирок этди.
"Transfermarkt" Шеркини 30 миллион еврога баҳоламоқда.



