Верратти: "Тўпни Неймар ва Мессига оширардим ва ўзим уларнинг ўйинини бироз томоша қилиш учун қолардим"
08 фев 2021 08:23
Янгиликлар
Верратти: "Тўпни Неймар ва Мессига оширардим ва ўзим уларнинг ўйинини бироз томоша қилиш учун қолардим"
ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти "Барселона" форварди Лионель Мессининг Париж клубига эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.
"Албатта, Месси билан ўйнашни хоҳлаган бўлардим. Унинг жамоада бўлиши ажойиб бўлар эди ва бу менга футбол бериши мумкин бўлган яна бир нарса.
Тўпни Неймар ва Мессига оширардим ва ўзим уларнинг ўйинини бироз томоша қилиш учун қолардим", - дейди Верратти.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Мессининг "Барса" билан тузган шартномаси ёзда якунига етади ва унинг ПСЖга ўтиши мумкинлиги борасида кўплаб хабарлар янграмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар