UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  3 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0

"Student‘s Cup"нинг старти Янгиликлар

"Student‘s Cup"нинг старти

Теглар :  Student‘s Cup
Кеча Тошкентда "Student‘s Cup" мусобақасининг 1-босқичига старт берилди.

Дастлабки кун доирасида жами 21 та учрашув ўтказилди. Унда Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган юзлаб талабалар ўз олийгоҳлари шарафини ҳимоя қилишди.

 Дастлабки кундан англашилгани шуки, бизга талабаларни кенг миқёсда қамраб оладиган шундай турнирлар жуда зарур экан. Буни ўйинларга нисбатан қизиқишнинг юқорилиги яққол кўрсатиб турибди.

Ўз навбатида ПФЛ ташкилотчилик масаласида Суперлигамиздаги профессионал клубларга мастер-класс ўтиб берганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Одатда чемпионат баҳсларига ташриф буюрар экансиз аренага ўзингиз билан сув олиб кира олмайсиз. Стадион ичидаги хизмат кўрсатиш талабга жавоб бермайди. "Student‘s Cup"да эса музқаймоқдан тортиб, тамадди учун мазали егуликларгача муҳайё. Тадбиркорлар ҳам, талабалар ҳам, уларнинг мухлис-у мухлисалари ҳам хурсанд.

Ўйинлар орасидаги танаффуслар вақтида иқтидорли диджей катта саҳнага чиқиб, барчага юқори кайфият улашмоқда.

Ўйинлар қизғин кураш остида ўтяпти. Иштирокчи-талабалар бунақа эмоцияларни анча пайтгача унута олишмаса керак.

Бу, айниқса, стадион четида персонал мухлисалари турган йигитлар учун ажойиб имконият:)

Энг муҳими, ҳеч ким мусобақага ўткинчи турнир сифатида қарамаяпти. Ҳаттоки, жамоаларнинг фан-клублари ҳам. Барчанинг мақсади чемпионлик.

Хуллас, "Бунёдкор" стадионидаги муҳит барчага юқори кайфият бағишлаяпти. Ташкилотчиликка гап бўлиши мумкин эмас. Бугун сиз ҳам келиб, ҳордиқ чиқаринг.

Фахриддин тайёрлади

Суратлар ЎзПФЛ матбуот хизматидан олинди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика