UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  29

Варга: "Алишер Усмонов "Арсенал"ни дунёнинг энг яхши клубига айлантирмоқчи эди, аммо уни тушунишмади" Янгиликлар

Варга: "Алишер Усмонов "Арсенал"ни дунёнинг энг яхши клубига айлантирмоқчи эди, аммо уни тушунишмади"

Машҳур агент Шандор Варга миллиардер Алишер Усмонов "Арсенал"даги улушини Стэн Кронкега сотгани ҳақидаги хабарга фикр билдирди.

"Алишер клубнинг 15% акциясини сотиб олганида, уни "Арсенал" вице-президенти Дэвид Дин билан таништирганман. Ўшандаёқ Усмонов инвеститция киритиш ниятида эмас, клубни бошқармоқчи эканлиги аён бўлган эди. У тез-тез футболга келиб турарди, бу жамоани тушунарди ва яхши кўрарди. Усмоновга Арсен Венгернинг иши ёққан.

Усмоновни Англияда душманлар каби қабул қилишган: Танқидлар бўлган. У спортчи каби ҳаммасига чидади, таслим бўлмади ва клубнинг асосий акциадорига айланмоқчи эди. Бу амалга ошмаслигини тушунган миллиардер кетишга қарор қилди.

Алишер "Арсенал"да биринчи рақам бўлиш учун клубга келган. У иккинчи рақамли инсон бўлиб, клуб ривожланишида иштирок этмасликни хоҳламасди. Усмонов "Арсенал"ни дунёнинг энг яхши клубига айлантирмоқчи эди. Инглиз клуби акцияларини сақлаш - фойдали иш, Россияда эса бунинг акси. Англияда йил позитив балансда якунланади ва даромад ошишда давом этади. Уни тушунишмади, шу сабабли Усмонов ўз акцияларини сотди.

У рус клубига пул тикса яхши бўларди, чунки Россияда ҳам бундай мўжизани амалга оширса бўлади. Яхши ташкилотчилик ва молиявий мувозанат бўлса яхши натижага эришиш мумкин. Ҳозир Россия футболида ўсиш кузатилмоқда, агар пули бор, футболни севадиган раҳбарлар келса, яхши бўлар эди.

Кронке ("тўпчилар"нинг 97% акциясига эгалик қилади) қўл остидаги "Арсенал"дан яхши нарса кутиб бўлмайди. У футболни ёқтирмайди ва уни тушунмайди, бу Кронке учун фақат бизнес. Кронке хатто ўйинларга кам келади. Ҳа, фойдалар ва мухлислар бўлади, акциялар нархи кўтарилади, аммо спорт рухи бўлмайди.

Афсуски, жаҳон футболида, клубларда ва раҳбариятда спорт муваффақиятидан кўра кўпроқ пул керак бўлган инсонлар кўпайиб бормоқда. Бунга қараш аламли. Жаҳон чемпионатини кенгайтириш? Йилига 70та ўйин ўтказишнинг иложи йўқ. Бу Кронке каби инсонлар туфайли содир бўлмоқда. Алишер эса бундай эмас, у ҳақиқатдан ҳам спортни севадиган ва унинг ривожи учун кўп иш қилган спортчи" - дейди Варга.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика