

"Қийин бўлишини биламиз. "Сити"да жаҳон даражасидаги футболчилар кўп, аммо "Лестер" ҳар қандай рақибга муаммо туғдира олади. Манчестердан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз. "Сити" бизга қарши қандай ўйнашининг фарқи йўқ. Улар уйда ўйнашади ва ҳужум қилишади, аммо ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Биз ўз ўйинмизни кўрсатиб, "Лестер" ғалабага ҳақли эканлигини исботлашимиз керак" - дейди Варди.



