Варди АПЛда уникал натижага эришди
13 фев 2021 19:50
Янгиликлар
Варди АПЛда уникал натижага эришди
Англия чемпионати 24-турида “Лестер” ўз майдонида “Ливерпуль” устидан иродали ғалабага эришди.
Учрашувда голлардан бирига мезбонлар форварди Жейми Варди муаллифлик қилди. Варди чемпионат доирасида “қизиллар” дарвозасини 8-маротаба ишғол қилди. У АПЛ тарихида “Арсенал” ҳамда “Ливерпуль”га 8 тадан гол урган илк футболчига айланди. Шунингдек, ҳужумчи “Ман Сити”га ҳам худди шунча тўп киритган.
34 ёшли инглиз АПЛда гол+пас системаси бўйича 100 очко (81 гол ва 19 ассист) тўплади. Мусобақа тарихида 30 ёшдан кейин бундай натижага атиги 6 футболчи эришган – Тедди Шерингем, Фрэнк Лэмпард, Иан Райт, Райан Гиггз, Алан Ширер ва Жанфранко Зола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар