

"Жамоамиз ёш ва ушбу турнирда тажриба тўпламоқда. Тезкор ҳужумлар ва комбинацион ҳаракатлар бизни бир жамоага айлантирмоқда. Ўйинимизни янада ривожлантиришимиз мумкин, бу бизнинг кучли томонимиз.
Ромелу Лукаку - ҳар қандай ҳимоя учун муаммо. Унга иложи борича кам жой бериш керак, чунки у барча бўш ҳудуддан фойдалана олади.
Жаҳон чемпиони бўлмоқчимиз. Мухлисларимиз биз билан фахрланишини истаймиз. Ярим финалда фаворит йўқ. Иккита кучли жамоа бор. Бизни қийин баҳс кутиб турибди, аммо Бельгия билан баҳсда бор кучимизни ишга соламиз" - дейди Варан.



