UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  0 14:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  2 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  42 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  13 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  6 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  8

"VAR ҳакамлари кўпайди, аммо можароли ҳолат ва хатолар камайдими?" — Алишер Никимбаев Янгиликлар

"VAR ҳакамлари кўпайди, аммо можароли ҳолат ва хатолар камайдими?" — Алишер Никимбаев

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев футбол ҳакамлари марказининг VAR технологияси бўйича берган маълумотига муносабат билдирди.

"Ўзбекистондаги айрим футбол тузилмалари раҳбарларининг янги авлоди учун одатий матн. Бу шундай кўринади: мендан олдин ҳамма нарса ёмон эди, мен келдим ва у яхшиланди.

Ҳакамлар маркази ташкил этилганидан бери VAR ҳакамлари сони кўпроқ бўлганлиги билан фахрланмоқда. Асосий хизмат айнан марказга тегишли эканлигига ишора қилиняпти. Аммо шу билан бирга, у лицензияни Марказ бермаслигини унутиб қўймоқда (ёки айтишни хоҳламаяпти). Ўз навбатида, ФИФА лицензияларини фақат маълум инструкторларгина олган. Бизнинг ҳолатда, бу Валентин Коваленко ва Владислав Цейтлин. Марказ бўлса-бўлмаса, бу VAR ҳакамлари сонига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган бўларди.

Яна бир муаммо шундаки, миқдор ҳар доим ҳам сифатни англатмайди. VAR ҳакамлари кўпайди, аммо можароли ҳолат ва хатолар камайдими? Кўришлар қисқардими? Бундай статистика борми? Ёки баҳам кўриш уятми?

Умуман олганда, интрига ва туҳмат билан ҳокимиятни эгаллаб олган янги авлод вакиллари совет мутасаддиларини ҳайратланарли тарзда эслатади. Худди ўша кўзбўямачилар ва қоғозбоз мутахассислар, худди ўша интригачилар", – деди Алишер Никимбаев Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабарига жавобан.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика