

"Чемпионлар Лигасига қайтиш - бизнинг бу мавсумдаги мақсадимиздир. Кучли тўртликдан жой олиш - биз учун бажарса бўладиган вазифа. Агар жамоамизнинг таркибига, стадионига, мухлисларига қарасангиз, биз Чемпионлар лигасида ўйнашимиз кераклигини тушунасиз. Бу йили мураббийимиз жуда яхши ва мухлислар ҳам яхши қўллаб туришибди. "Лестер"дан аламли мағлубиятга учрадик, аммо бир киши кам бўлиб "Вест Хэм" устидан қозонган ғалабамиз бизни ўз кучимизга кўпроқ ишонишимизга ундади. Биз шу руҳда давом этишимиз керак" - дейди ван Перси.



